
Ла Лиганинг 25-турида “Барселона” ўз майдонида “Жирона”ни йирик ҳисобда таслим этди.
Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ “Жирона” футболчилари ҳисобни очган бўлишига қарамай, биринчи бўлимнинг ўзида Суарес ва Месси икки бор рақиб дарвозабонини ранжитишди. Иккинчи бўлимда Коутиньо ва Суарес гол уриб, жамоасининг йирик ғалабасини таъминлашди.
“Барселона” ушбу ғалабадан кейин 65 очко билан турнир жадвалида ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. “Жирона” 34 очко билан 9-ўринда бормоқда.
Манба: championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар