21:31 / 25.02.2018
4 107

«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Челси» устидан иродали ғалабани қўлга киритди

«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Челси» устидан иродали ғалабани қўлга киритди
Англия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» – «Челси» учрашуви ўз ниҳоясига етди.

«Олд Траффорд»да кечган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 32-дақиқасида меҳмонлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди, Виллиан ўзи бошлаган тезкор ҳужумни чиройли якунлади ва лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

39-дақиқада Ромелу Лукаку ўртадаги мувозанатни тиклашга эришди. 75-дақиқада эса Жесси Лингард Лукакунинг узатмасидан сўнг тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан сўнг 59 очко тўплаган Жозе Моуринью шогирдлари «Челси» билан ўртадаги фарқни олти очкога етказдилар. Лондонликлар ушбу мағлубиятдан сўнг бешинчи ўринга тушиб кетишди.

Англия чемпионати, 28-тур
Манчестер Юнайтед – Челси 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар:
0:1 – 32 Виллиан, 1:1 – 39 Лукаку, 2:1 – 75 Лингард.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Линделёф, Валенсия, Мактомини, Янг, Погба, Матич, Санчес (Байи, 81), Марсьяль (Лингард, 64), Лукаку.

Челси
– Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес (Жиру, 78), Виллиан, Канте, Азар (Педро, 73), Дринкуотер (Фабрегас, 81), Алонсо, Мората.

Огоҳлантиришлар: Канте (30), Валенсия (68), Матич (85), Мората (88).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Челси» устидан иродали ғалабани қўлга киритди