08:05 / 27.02.2018
3 086

Чунг Монг Гю: Ўзбек футболидаги ислоҳотларни юқори баҳолайман

Чунг Монг Гю: Ўзбек футболидаги ислоҳотларни юқори баҳолайман
Хабарингиз бор, 24 февраль куни Тошкентда CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон Футбол Ассоциациялари) Конгресси бўлиб ўтди. Мазкур конгрессда иштирок этган Жанубий Корея футбол ассоциацияси президенти Чунг Монг Гю “UZREPORT TV” телеканалига берган эксклюзив интервьюсида ўзбек футболидаги ислоҳотларни юқори баҳолашини айтиб ўтди.

“Ўзбекистонга кўп ташриф буюрганман. Мамлакатингиз менга ёқади. Тошкентга яна бир бор келганимдан мамнунман. Мен КАФА конгресида ФИФА кенгаши аъзоси сифатида иштирок этдим. Осиё қитъасининг Халқаро футбол Ассоциациялари федерациясидаги вакилиман. Қитъамиздаги футболга оид ўзгаришлар, камчиликлар ва ютуқлар ҳақида ФИФАни хабардор қилиб бораман.

Ўтган йили ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан Сеулда ҳамда Бангкокда учрашганмиз. Учрашув чоғида тажриба алмашганмиз ва бир қатор музокаралар олиб борганмиз. Менинг фикримча, Ўзбекистон Осиёда катта салоҳиятга эга. 2022 йилда Ўзбекистон Жанубий Корея билан биргаликда Жаҳон чемпионатида иштирок этишига ишонаман. Биз биргаликда қитъа футболи ривожига ҳисса қўша оламиз.

Ўзбекистонда футбол жадаллик билан ривожланмоқда. Нафақат футболда, балки ҳакамлик борасида ҳам. Бунга мисол тариқасида Равшан Эрматовнинг халқаро ареналардаги муваффақиятини кўрсатиб ўтиш мумкин. Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг бир биридан ўрганадиган жиҳатлари талайгина.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев футболдаги коррупцияга қарши курашга жиддий эътибор бермоқда. Мен буни ижобий баҳолайман. Футболи ривожланган мамлакатларда ҳам келишилган ўйинлар учраб турибди. Мазкур жиддий масала ҳал қилинмаса, футбол инқирозга юз тутиши тайин.

Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар, ислоҳотлар менда катта таассурот қолдирмоқда. Умид Аҳмаджонов раҳбарлик қилган пайтда Ўзбекистон паралимпиячилари Риода 31та медаль, жумладан, 8та олтин медални қўлга киритган эди. Бу ажойиб натижани эътироф қилиш зарур. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 23 ёшгача бўлган футболчилари Хитойда Осиё чемпиони бўлганини шахсан гувоҳи бўлганман. Бу футболчилар ва мураббийларнинг машаққатли меҳнати самарасидир. Олиб борилаётган тўғри сиёсатсиз бу муваффақиятларга эришиб бўлмас эди, деб ҳисоблайман”, - дейди Чунг Монг Гю.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Чунг Монг Гю: Ўзбек футболидаги ислоҳотларни юқори баҳолайман