
WSB сериясига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Uzbek Tigers» ва «Colombia Heroicos» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг навбатдаги жанги бўлиб ўтди.
-81 кг вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев Диего Мотоага қарши рингга чиқди.
Жанг ўзбекистонлик боксчининг тўлиқ устунлиги остида ўтди ва ҳакамлар бир овоздан Бектемир Мелиқўзиевнинг ғалабаси ҳақида эълон қилишди - 5:0.
Шу тариқа, «Uzbek Tigers» - «Colombia Heroicos» жамоалари ўртасидаги ҳисоб 3:1 кўринишини олди ва ўзбекистонлик боксчилар муддатидан олдин ғалабага эришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар