Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати — Суперлига баҳслари старт олди. Биринчи бўлиб баҳсларга “Қизилқум” – “Локомотив” киришди.
Учрашувда дастлаб Марат Бикмаев ҳисобни очди ва Суперлигада дастлабки гол муаллифига айланди.
Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Икром Алибоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси узоқ бурчакка бориб тушди - 0:2.
Ҳакам томонидан учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Сардор Мирзаев ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ярим ҳимоячи Олег Зотеев узатиб берган тўпни жарима майдони ичидан мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди.
Шу тариқа, беллашув "Локомотив"нинг йирик ғалабаси билан якунланди.
Суперлига-2018. 1-тур
1 март (пайшанба)
«Қизилқум» – «Локомотив» 0:3
Голлар: Марат Бикмаев 33, Икром Алибоев 57, Сардор Мирзаев 90+3
"Қизилқум": 77.Евгений Черемисин, 4.Эркин Байдуллаев, 5.Гиоргий Квесиешвили, 7.Нодирхон Камолов (8.Акмал Рустамов, 46), 11.Дониёр Усмонов (18.Самандар Шодмонов, 46), 14.Файзулла Қамбаров, 21.Мухсинжон Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 30.Элгужа Григалашвили, 44.Миржалол Қосимов (16.Алишер Юсупов, 72), 84.Неманья Йованович.
Захира: 22.Артём Макосин, 3.Ҳусниддин Фазлиддинов, 6.Сухробжон Ярашев, 9.Хумоюн Абдуалимов, 19.Сергей Прохоров, 70.Андрей Сидиров.
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 7.Садриддин Абдуллаев, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев (99.Чо Сук Жаэ, 85), 15.Сардор Мирзаев, 19.Ҳусниддин Ғофуров (77.Диёр Туропов, 70), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (4.Бобурбек Йўлдашов, 80), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Алег Зотеев.
Захира: 12.Мамур Икромов, 8.Шерзодбек Каримов, 17.Салим Мустафоев, 27.Сардор Рашидов, 88.Игорь Елич.
Огоҳлантиришлар: Миржалол Қосимов 31, Сардор Мирзаев 39, Акмал Рустамов 74 “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди