21:42 / 04.03.2018
3 719

Суперлигада бўлиб ўтган 1-тур якунлари

Суперлигада бўлиб ўтган 1-тур якунлари
1 март куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси беллашувлари расман старт олди. Тур доирасида 6 учрашув ўтказилиб, 3 ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Мавсумнинг биринчи ўйинида мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Локомотив» Навоийда «Қизилқум» меҳмони бўлиб, 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Ўтган мавсум тўпурари Марат Бикмаев мавсумнинг илк голига муаллифлик қилди. Ушбу йирик ғалаба эвазига «темирйўлчилар» илк турданоқ турнир жадвалида пешқадамлик қила бошлади.

Куннинг иккинчи ўйини Фарғонада ўтиб, «Нефтчи» Қаршининг «Насаф» клубини қабул қилди. ЎФА вице-президенти кўз ўнгида тўп сурган жамоалар голсиз дурангга имзо чекишди. Учрашувдан кейин меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев натижадан қониқиш ҳосил қилмагани ҳақида айтиб ўтди.

2 март кунига икки ўйин белгиланганди, «Пахтакор» ва «Сўғдиёна» учрашуви ўз вақтида ўтказилди, «Металлург» ва «Навбаҳор» учрашуви бекободликлар илтимосига кўра (майдон тайёр бўлмаган) 4 мартга кўчирилди.

Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубини қабул қилган «Пахтакор» 2:0 ҳисобида устун келди. Иккинчи бўлим бошида Шерзод Аъзамов ҳисобни очди, учрашув якуни арафасида португалиялик ҳужумчи Исмоил Гонсалвеш пенальтини аниқ амалга оширди.

«Сўғдиёна»га қарши ўйин вақтида «Пахтакор» стадиони прожекторларидан бири ўчиб қолди ва бу катта шов-шув келтириб чиқарди.

3 март куни эса «Бунёдкор» Олмалиқнинг «ОГМК» клубини қабул қилиб, ўйин охирида урилган гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди - 1:1.

«Бухоро» мавсумни ғалаба билан бошлади. «Қўқон-1912» клубини қабул қилган бухороликлар 1 гол эвазига 3 очкога эга бўлишди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган сўнгги учрашувда, 2 кунга кечиктирилган «Металлург» «Навбаҳор» учрашувида ҳам кучлар тенг келди - 0:0.

Ўзбекистон Суперлигаси
1-тур
«Қизилқум» — «Локомотив» 0:3
Голлар:
Марат Бикмаев, 33 (0:1). Икром Алибоев, 57 (0:2). Сардор Мирзаев, 90 (0:3).

«Нефтчи» — «Насаф» 0:0

«Пахтакор» — «Сўғдиёна» 2:0
Голлар:
Шерзод Аъзамов, 49 (1:0). Исмоил Гонсалвеш, 82-пен (2:0).

«Бунёдкор» — ОГМК 1:1
Голлар:
Йован Жокич, 39-пен (0:1). Даврон Умиров, 88 (1:1).

«Бухоро» — «Қўқон-1912» 1:0
Гол:
Артём Филипосян, 77 (1:0).

«Металлург» – «Навбаҳор» 0:0

Турнир жадвали

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлигада бўлиб ўтган 1-тур якунлари