
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган «Шанхай СИПГ» клуби Чемпионлар Лигасининг 3-туридан кейин ҳам пешқадамлигини сақлаб қолди.
Шанхайликлар дастлабки икки турда Япония ва Австралия клубларини таслим қила олганди. Бу сафар улар Жанубий Корея жамоаси билан жанговор дуранг қайд этди. Ҳар икки сафар кореяликлар ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса-да, бунга икки дақиқа ичида Оскар жавоб бериб турди.
Одил Аҳмедов учрашувни бошланғич таркибда ўтказди ҳамда 88-дақиқада ўз ўрнини бўшатиб берди. Унинг қаторида бразилиялик уч легионер — Оскар, Элкесен ҳамда Халк ҳам беллашувда иштирок этди.
«F» гуруҳи. 3-тур
7 март, чоршанба
«Шанхай СИПГ» — «Улсан Хюндаи» 2:2
Голлар: Ричард Виндбичлер, 37 (0:1). Оскар, 39 (1:1). Ким Ин Сунг, 68 (1:2). Оскар, 70 (2:2).
«Кавасаки Фронтале» — «Мельбурн Виктори» 2:2
Голлар: Элсинё, 28 (1:0). Бесарт Бериша, 36 (1:1). Ноборизато, 55 (2:1). Лерой Жорж, 93+ (2:2).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар