15:57 / 10.03.2018
3 898

Бугун Миржалол Қосимов ва Шота Арвеладзе тўқнашуви (видеопревью)​

Бугун Миржалол Қосимов ва Шота Арвеладзе тўқнашуви (видеопревью)​
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида бугун — 10 март куни 2-тур беллашувларига якун ясалади. Бунгача 4 та учрашув ўтказиб улгурилди.

Турнинг марказий ўйини Тошкент дербиси бўлиб, унда Миржалол Қосимов ва Шота Арвеладзе жамоалари «Бунёдкор» стадионида тўқнаш келади. Ўтган мавсумни «пахтакорчилар» кучли учликда якунлаган бўлса, «Бунёдкор» 4-ўрин билан кифояланганди.

Тошкентнинг бу икки гранд клуби миллий чемпионат доирасида ҳозиргача 22 бор тўқнаш келган, кичик устунлик «қалдирғочлар» тарафида. «Бунёдкор» ҳисобида 7 та ғалаба бор, «Пахтакор»да эса 6 та. Яна 9 та беллашувда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Тўплар нисбати 25:20, «Бунёдкор» фойдасига.

«Пахтакор» мезбонлигида кечган ўйинлардан кўра, «Бунёдкор» уйидагилари нисбатан сермаҳсулроқ экани билан ажралиб туради. Чунки уларда 30 та гол урилган, «Пахтакор» уйидаги ўйинларда эса икки марта кам — 15 та.


Беллашув 17:30 да старт олади. Бир тур аввал «Бунёдкор»нинг АГМК клубига қарши ўйинини кўриш учун 12 минг ишқибоз ташриф буюрганди. Бугун мухлислар сони янада кўпроқ бўлиши катта эҳтимол. Қайд этиш керак, бир йил аввал «Бунёдкор»нинг барча уй учрашувларига 15 минг мухлис келган. Суперлигага асос солингач, мухлислар ташрифида ўсиш бошланган.

«Бунёдкор» стадионида ўтган 11 та ўйин орасидан мухлислар ташрифи борасидаги энг паст кўрсаткич айнан 2017 йилда кузатилган бўлиб, дербини томоша қилиш учун 2 123 ишқибоз келганди. 2008 йилги мавсум эса энг кўп одам йиққан — 18 210.


Ўзбекистон Суперлигаси
2-тур беллашувлари

«Бунёдкор» — «Пахтакор» 17:30
«Сўғдиёна» — «Нефтчи» 20:00


Кеча — 10 март куни «Бунёдкор» ва «Пахтакор» ёшлари ўзаро кураш олиб бориб, унда Шуҳрат Мақсудов муаббийлик қилаётган ёш «қалдирғочлар» 3:0 ҳисобида зафар қучди. Бир йил аввал «Бунёдкор» Ёшлар Лигасини ғалаба билан якунлаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун Миржалол Қосимов ва Шота Арвеладзе тўқнашуви (видеопревью)​