Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирок этди.
Шота Арвеладзе: - Биз жуда яхши ўйин кўрсатдик. КЎплаб вазиятлар яратдик. Аммо футболда ҳар доим яхши ўйнаган жамоа ғалаба қозонмайди. "Пахтакор" "Бунёдкор"дан кучли ўйнади. Ўйин жиҳатидан футболчиларга эътироз йўқ. Лекин натижа биз учун кутилмаган бўлди. Таблодаги ҳисобдан ташқари биз бугун рақибдан кўра устун бўлдик.
Биз вазиятларни голга айлантириш учун машғулотларда ишлаяпмиз. Бу ҳали мавсум старти. Афсуски мени қўлимда футболчиларни майдонда бошқарадиган джойстик йўқ. Мен футболчиларга кўрсатма бераман, аммо ўзим буни майдонда бажара олмайман. Пенальти бўлган вазиятда Ҳакимов уни тепишни истади. Безерра ҳам нуқтага яқинлашмоқчи бўлганди, бироқ Ҳакимов ўзига кўпроқ ишонганди. Футболдаги энг қийин юмуш - гол уриш.
Жалолиддин Машарипов: "Яхши ўйнадик. Бугун мағлубиятга нолойиқ эдик. ЎЙин бўйича биз яхши ҳаракат қилдик. Аммо вазиятлардан фойдалана олмаганимиз бизга қимматга тушди". “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради