Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби яримҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев Жанубий Кореянинг нуфузи жиҳатдан иккинчи дивизиони саналган «Кей Лига 2» вакили «Дэжон Ситизен» клуби билан шартнома имзолади.
Манбага кўра, 26 ёшли ўзбекистонлик футболчи жамоа билан кейинчалик яна бир йилга узайтириш мумкин бўлган икки йиллик («2+1» кўринишидаги) шартнома имзолаган.
Гадоев дэжонликлар таркибида 30-рақам остида ўйнайдиган бўлди.
Маълумот учун, Гадоев тўп сурадиган «Дэжон» жамоаси чемпионатнинг дастлабки икки учрашувида имкониятни бой бериб қўйган ва лигада 10та жамоа ичида очко тўплай олмаган ягона жамоа сифатида сўнгги ўринда бормоқда. Жамоа биринчи турда «Бучон 1995», иккинчи турда эса «Ансан Гринерс» жамоаларига имкониятни бой берди.
Кўпчиликнинг ёдида булса керак, "Тэджон Ситизен" жамоасининг уй аренаси - Daejeon World Cup Stadium ЖЧ-2002нинг бир нечта учрашувларини қабул қилган эди. Гуруҳ босқичидаги ЖАР - Испания 2:3, Польша - АҚШ 3:1 ҳамда жаҳон чемпионатлари тарихидан алоҳида ўрин олган 1/8 финалдаги Жанубий Корея - Италия 2:1 беллашувлари шулар жумласидандир.
Манба: championat.asia «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин