Суперлиганинг 3-тур доирасидаги "Пахтакор" - АГМК (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе қатнашди.
Шота Арвеладзе: - АГМК жисмоний кучга таянган футбол намойиш этади. Улар стандарт вазиятларида, яъни жарима зарбалари, бурчак тўплари ҳамда ён чизиқдан тўпни ўйинга киритишда хавфли. Рақиб 5 ҳимоячи тактикасида ўйнаши туфайли уларга қарши баҳсда вазиятлар яратиш мушкул. Улар "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам, ўз майдонида кечган "Навбаҳор"га қарши беллашувда ҳам ҳимоявий ўйин кўрсатишганди. Шуни алоҳида эътироф этишим керакки, биз биринчи бўлимда тактик тарафлама жуда яхши ўйнадик. Танаффусга қадар урилган иккитадан голдан ташқари яна минимум 2 та тўп киритишимиз лозим эди. Аммо бундай бўлмади.
Футбол шундай ўйинки, бир қарашда ҳаммаси рисоладагидек кетаётгандек кўринади, аммо биргина хато барчасини ўзгартириб юбориши мумкин. Иккинчи бўлимда эса вазият бироз ўзгарди. Танаффусдан сўнг жамоа яхши ҳаракат қилган вазиятлар ҳам бўлди, шунинг баробарида хатолар ҳам вужудга келди. Умуман олганда жамоам жуда яхши ўйинни ўтказди. Биз бугун иккитадан кўп гол уриш етарлича вазиятлар содир этдик. Асосийси, бугунги баҳсда муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Биз ҳисоб 2:0 бўлгач ҳимоявий ўйин кўрсатмадик. Кераклигича ҳужумга ўтдик. Иккинчи ўйиндирки гол ўтказиб юборяпмиз. Айнан шу жиҳат кўнгилни хира қилмоқда.
Мен оилавий сабабларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси билан бирга Марокаш ва Сенегалга қарши ўртоқлик учрашувларига бора олмайман. Тунда Истанбулга учиб кетаман.
Матбуот анжуманида учрашувда "Пахтакор" сафида энг яхши футболчи бўлган Тиаго Безерра ҳам қатнашди ва ўйин борасидаги фикрларини билдирди.
Тиаго Безерра: - Ўйинни жуда яхши бошладик ва дастлабки 15-20 дақиқа ичида учрашув тақдирини ҳал этишимиз мумкин эди. Шунга қарамай жуда керакли ғалабани тантана қилдик. Уйда ғалаба қозониш жуда ҳам муҳим. Гарчи таблодаги ҳисоб йириклашмаган бўлсада, турнир жадвали учун бизга муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритдик. Ғалабадан албатта жуда ҳам хурсандмиз. ФИФА кунлари боис юзага келаётган танаффусда янада жиддийроқ ишлаб, келгуси учрашувларга ҳозирлик кўрамиз. Нега бор маҳоратимни кўрсата олмаяпман? Туркияда мен кўпроқ индивидуаль ҳаракатларимни ишга солиб, ўзим учун ҳам ўйнаганман. Бу ерда эса асосан жамоа учун ўйнаётганим боис, ҳали тўлиқ потенциалимни намойиш эта олмаяпман. Мен кўпроқ мураббий мендан талаб қилаётган ва у истаётган ўйинни кўрсатишга ҳаракат қиламан. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?