Бугун Андижондаги "Соғлом авлод" стадионида Ўзбекистон ва Кения олимпия жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.
Қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда вакилларимиз рақибга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Учрашувдан сўнг Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйин борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Кенияга қарши баҳс ўзимизнинг кучимизни аниқлаб олиш мақсадида ташкил этилган. Бугун жуда яхши шаклланган африка жамоасига мағлуб бўлдик. Авваламбор, бугун майдонга андижонлик мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга тушган эдик. Футбол шундай нарса - сен урмасанг, сенга уришади. Улар ҳимоямиздаги хатодан унумли фойдаланишди. Бугун етакчи футболчиларимизнинг йўқлиги ҳам ўз таъсирини ўтказди. Лекин бу баҳона бўла олмайди.
Ўзингиз кўрдингиз, улар қарши ҳужумга жуда тез ўтиб кетишди. Улар Африка жамоаларига унчалик ҳам ҳос бўлмаган жамовий ташкил этилган ўйин кўрсатишди. Бу йигитлар учун сабоқ бўлди.
Кениянинг имкониятларини ва улар ҳақида маълум миқдорда маълумотимиз бор эди. Лекин таққослаш барибир майдонда билинади. Майдоннинг ҳолати ҳужум қиладиган жамоага қийинчилик туғдиради. Кения эса қарши ҳужумда ўйнади. Ўзгаришлар орқали ўйинни кучайтиришга интилдик. Гол ҳам урдик, тоза гол эди менимча. Футбол - ҳеч нарсани кечирмайди. Кўплаб ёш футболчилар таклиф этилди. Бу ерда менсимаслик деган нарса йўқ. Шунчаки, жамоамиз шаклланиш жараёнида.
Бу ўйинлар Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни учун ташкил этилди. У ерда 1995 йил туғилган футболчилар ўйнайди. 3 та ёши катта футболчилар учун рухсат бор. Охирги ўйинларни кўриб, Турғунбоевга имконият бердим. Ўйлайманки, ёмон ўйнамади. Жамоамизда Осиё ўйинларида ўйнай оладиган ёшдаги 14 та футболчи бор. Уларнинг ҳам ўйинларини секинлик билан ўстириб боришга ҳаракат қилмоқдамиз.
Мухлислар ютқазганимизга қарамай, чиройли ўйин гувоҳига айланишди. Африка жамоаларини Ўзбекистонда кўриш ҳам қизиқ. ЎФАга айнан араб ёки бошқа таниш жамоалар эмас, айнан Африка жамоаси билан ўйин ташкил этиб бергани учун раҳмат", - деб айтиб ўтди Ҳайдаров. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди