
Фото: «Kurir.mk»
Хорватияда ўйин вақтида 25 ёшли ярим ҳимоячи Бруно Бобан ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Хабар нашри маълум қилмоқда.
Фожеа Хорватиянинг учинчи лигасида, «Марсония» ва «Славония» учрашувида рўй берди. Кўкрак қисмига тўп текканидан бироз ўтиб, футболчи майдонга қулаган. Аввалига жамоа шифокорлари, сўнг тез ёрдам мутахассислари футболчига тиббий ёрдам кўрсатган. Бироқ бу наф бермаган. Ўлим сабаби текширувлардан кейин маълум қилинади.
[media=https://youtu.be/m5vzOfh5aDg] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар