10:57 / 27.03.2018
2 499

Равшан Ҳайдаров: “Кенияга қарши ўйинлар биз учун катта тажриба мактаби бўлди”

Равшан Ҳайдаров: “Кенияга қарши ўйинлар биз учун катта тажриба мактаби бўлди”
Ўзбекистон – Кения (1:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўзбекистонликлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва ҳимоячи Достон Турсуновлар иштирок этишди.

Равшан Ҳайдаров: "Водийда 2 та ажойиб баҳсга гувоҳи бўлдик. Жамоамиз учун анча фойдали бўлган беллашувларни кузатдик. Мана шундай ўйинларни ташкиллаб берган ЎФА раҳбариятига жамоа номидан раҳмат дейман. Шу қатори бизнинг таклифимизга рад жавобини бермасдан, Ўзбекистонга келган кенияликларга ҳам ўз миннадорчилигимни билдираман. Биринчи марта Африка термаларидан бири билан ўйнадик. Бу катта тажриба мактаби бўлди.

Бошқа ўйинда бундай муҳитни топиш қийин деб ўйлайман. Кения ОТЖ менга жуда ёқди. Учрашув борасида гапирадиган бўлсам, ўйинни назорат қилиб бордик ва чиройли футбол намойиш этдик. Таркибдаги ўзгаришлар ҳам баҳсни кучайтирди. Андижондаги ўйинда йўл қўйилган хатоларни такрорламасликка интилдик. Шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим. Яна бир нарсани алоҳида эътироф этмоқчиман, бизнинг асосий вазифамиз МТЖмизга ўйинчи етказиб бериш ҳисобланади. Шу ўринда, “Истиқлол” стадионидаги ажойиб ташкилотчилик учун ҳам фарғоналикларга катта раҳмат айтиб қоламан", - дейди Ҳайдаров

Достон Турсунов: "Ғалаба учун охиригача ҳаракат қилдик. Мураббийларнинг кўрсатмаларига амал қилганимиз анча фойда келтирди. Биринчи ўйинда бироз натижалар ўхшамади. Чунки таркибда янги футболчилар кўп эди. Фарғонадаги иккинчи ўйингача жамоа янада жипслашди. Кения ҳам яхши жамоа экан. Иккинчи бўлим охирида жамоавий ҳужумга ўтдик ва бу ўз самарасини берди".

Манба: Тhe-uff.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Ҳайдаров: “Кенияга қарши ўйинлар биз учун катта тажриба мактаби бўлди”