
Россия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Францияга мағлуб бўлди. Учрашув Санкт-Петербург шаҳридаги шу номли стадионда бўлди ва 1:3 ҳисобида якун топди.
Биринчи бўлим охирларида Килиан Мбаппе ажойиб пасдан сўнг ҳисобни очди. Танаффусдан кейин Поль Погба жарима тўпини аниқ амалга ошириб жамоаси устунлигини мустаҳкамлади.
Учрашувнинг 68 дақиқасида россияликлар орадаги фарқни қисқартиришди. Бу ерда Фёдор Смолов ўзини кўрсатди. Шунга қарамай ўйиндаги сўнгги нуқтани меҳмонлар қўйишди, 83 дақиқада Блез Матюиди узатган тўпни Мбаппе Лунёвнинг оёқлари орасидан ўтказиб дубль қайд этди.
Ўртоқлик учрашуви
Россия – Франция 1:3
Голлар: 0:1 – 40 Мбаппе, 0:2 – 49 Погба, 1:2 – 68 Смолов, 1:3 – 83 Мбаппе.
Россия – Лунев, Нойштедтер, Гранат, Кудряшов (Черышев, 83), Самедов(Смольников, 46), Дзагоев (Миранчук, 54), Жирков (Рауш, 46), Миранчук(Заболотный, 66), Головин, Ерохин (Швец, 76), Смолов.
Франция – Льорис, Косьельни, Люка Эрнандес, Павар, Умтити (Кимпембе, 80), Погба, Канте (Толиссо, 66), Рабьо (Матюиди, 81), Дембеле (Жиру, 72), Марсьяль (Гризманн, 58), Мбаппе (Лемар, 86).
Огоҳлантиришлар: Мбаппе (52), Заболотный (67), Миранчук (82).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар