22:30 / 05.04.2018
3 852

Виктор Кумиков: "Нефтчи" мағлуб этилгач нималар деди?

Виктор Кумиков: "Нефтчи" мағлуб этилгач нималар деди?
“Нефтчи” – АГМК баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Виктор Кумиков ва футболчи Лутфулла Тўраевлар иштирок этишди.
Виктор Кумиков: Биринчи бўлимни қониқарли ўтказа олмадик. Икки ноаниқ зарбадан ташқари деярли хавфли вазият яратмадик. Шу сабабли, танаффус чоғида футболчиларга керакли кўрсатмаларни берган ҳолда иккинчи бўлимда яна жадалроқ ҳаракат қилишларига чорладим. Иккинчи бўлимда ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва якунда ғалабага эришдик.

Лутфулла Тўраев: Мураббийнинг фикрларига қўшиламан. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Иккинчи тайм олдидан йигитларни руҳлантиришга уриндим. Рақибдан қўрқмасдан олдинга бориш кераклигини уқтирдим. Ғалабадан эса хурсандман.

- Лутфулла, иккинчи бўлимда меҳмонлар кўпроқ фаол кўринди. АГМК нимани ҳисобига ғалабага эришди?
- Танаффусда йигитларга анча гапирдим. Характер кўрсатишга ҳаракат қилдик.

Манба: “Нефтчи” матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Виктор Кумиков: "Нефтчи" мағлуб этилгач нималар деди?