23:46 / 15.04.2018
3 875

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» 34-турга келиб «Манчестер Сити»ни чемпионга айлантирди (видео)

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» 34-турга келиб «Манчестер Сити»ни чемпионга айлантирди (видео)
Бугун, 15 апрель санасида 34-тур доирасида яна иккита учрашув бўлиб ўтиши белгиланган эди. Улардан бирида Рафа Бенитес бошчилигидаги «Ньюкасл» ўз майдонида Арсен Венгер бошлиқ «Арсенал»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

Ҳозиргина кун тақвимидан ўрин олган иккинчи учрашув ҳам якунига етди. Унда Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» АПЛда сўнгги поғонани эгаллаб турган «Вест Бромвич»ни қабул қилди. Учрашув тақдирини меҳмонлар ярим ҳимоячиси Жей Родригес томонидан 73-дақиқада киритилган ягона гол ҳал этди. Шу тариқа ўтган турда мусобақа жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турган «Манчестер Сити»ни юта олган «Юнайтед», бу турда аутсайдер жамоадан ўз уйида мағлубиятни қабул қилиб олди.

Бу мағлубият туфайли «Манчестер Сити» 2-ўриндаги Жозе Моуриньо шогирдларини 16 очкога ортда қолдириб, чемпионат тугашига 5 тур қолганида муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштириб олди.

Англия премьер лигаси
34-тур беллашувлари
15 апрель, якшанба

«Ньюкасл» — «Арсенал» 2:1
Голлар:
0:1 – 14 Ляказетт, 1:1 – 29 Перес, 2:1 – 68 Ритчи.

«Манчестер Юнайтед» — «Вест Бромвич» 0:1
Гол:
0:1 — 73 Родригес.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. «Манчестер Юнайтед» 34-турга келиб «Манчестер Сити»ни чемпионга айлантирди (видео)