3 653
Илҳом Мўминжонов: "Клубда пайдо бўлган айрим мутахассислар бу футболчилар билан жамоа узоққа бормайди дейишган"
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан сўнг Илҳом Мўминжонов ва Азизбек Турғунбоев матбуот анжуманида иштирок этишди.
"Футболчиларим ниҳоят охиригача ўйнаш кераклигини тушуниб етишди. Жиззахдаги аламли мағлубиятдан сўнг йигитлар икки тайм эмас уч тайм ўйнаш кераклигини тушунишди. Мураббийлар кўрсатмасини тўлиқ бажаришгани учун раҳмат айтаман. Бугунги ғалаба ўша аламли мағлубиятни ювиб юборди деб ўйлайман.
Ненад Иньяцнинг тезлиги паст эмас. У худди Турғунбоев каби 30 метрни 4 сонияда босиб ўта олади. Ненаднинг майдонда бўлиши рақибларга катта босим беради. Футболни тушунмайдиган айрим мутахассислар уни танқид қилишганди. Мана бугун у классини кўрсатди, "Локомотив" билан ўйинда ҳам шундай бўлганди.
Ҳар бир рақибга қараб футболчиларни танлаймиз. Масалан, Меҳмонов ўтган турларда майдонга тушмаганди. Бугун туширдим ва у гол урди. Дилшод Жабборов бугунги баҳс тактикасига тўғри келмади ва шу боис тушмади. Кейинги учрашувда кимлар ўйнашини билмайман.
Клубда пайдо бўлган айрим мутахассислар бу футболчилар билан жамоа узоққа бормайди дейишган. Аммо янги келган мутахассислар янглишишади. Мен ўзим йиққан таркиб билан фахрланаман. Насиб қилса иккинчи даврани ҳам шу футболчилар билан ўтказамиз", - дейди Илҳом Мўминжонов.
"Аввало ҳаммани ютуқ билан табриклайман. Бугун бизга ғалаба сув ва ҳаво каби зарур эди. Бизни қўллаб турган Наманган аҳлига катта раҳмат айтаман. Футболга кириб келишимга сабаб дадам. Биринчи мураббийларим Илҳом Абдуқодиров ва Хуршид Юлдашев. 15-сонли футбол лицейида ўқиганман", - дейди Азизбек Турғунбоев.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Ўт қопидаги тошлар қандай ва қаердан пайдо бўлади?
Англияда мусулмон аёл футболчи шорти кийишдан бош тортгани учун майдонга киритилмади
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин
CNN: Эрон Исроил ҳужумларига “аниқ ва оғриқли” жавоб қайтаради