«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасининг жорий мавсуми якунларига кўра Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) томонидан энг яхши футболчиси деб топилди.
АПЛнинг жорий мавсумида ушбу футболчи 33 ўйинда майдонга тушиб, 31 гол урган ва 9 голга узатма берган.
«Бу мен учун катта шараф. Ўзимни бахтиёр ҳис қилмоқдаман. Мен бутун мавсум давомида қаттиқ меҳнат қилдим. Бу нуфузли совринни қўлга киритганимдан жуда ҳам хурсандман», — деган Салоҳ тақдирлаш маросимидан кейин.
Ушбу мукофот учун Салоҳдан ташқари Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»), Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм Ҳотспур»), Лерой Сане («Манчестер Сити») ва Давид Сильва («Манчестер Сити») ҳам даъвогарлик қилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади