21:14 / 30.04.2018
3 928

«PSSI-2018». Ўзбекистон ОТЖ иккинчи ўйинда мағлубиятдан зўрға қутилиб қолди

«PSSI-2018». Ўзбекистон ОТЖ иккинчи ўйинда мағлубиятдан зўрға қутилиб қолди
Индонезиядаги халқаро мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун мусобақа доирасидаги иккинчи учрашувни Баҳрайн терма жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувда Равшан Ҳайдаров шогирдлари 3:3 ҳисобида дуранг қайд этишди. Терма жамоамиз таркибида голларни Азизбек Амонов, Ҳусниддин Ғофуров ва Санжар Қодирқуловлар киритишди.

Мусобақанинг биринчи ўйинида КХДР терма жамоасига қарши баҳс олиб борган олимпия терма жамоамиз 2:2 ҳисобида дуранг қайд этганди.

“PSSI-2018”

Ўзбекистон ОТЖ – Баҳрайн ОТЖ 3:3

Голлар:
Азизбек Амонов (44), Ҳусниддин Ғофуров (72), Санжар Қодирқулов (90+3) - Ҳошим Ҳошим (35, пен.), Муҳаммад Марҳун (51, 58).

Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Шароф Муҳитдинов, Суҳроб Нуруллоев, Нурилло Тўхтасинов, Ислом Кенжабоев, Ҳожиакбар Алижонов, Андрей Сидоров, Азизбек Амонов, Дониёр Нарзуллаев, Ҳусниддин Ғофуров, Илҳом Алижонов.

Баҳрайн ОТЖ: Сайид Муҳаммад Субҳар, Аҳмад Бугаммар, Ҳусайн Сабба, Муҳаммад Марҳун, Абдулазиз Алмансурий, Ҳасан Алкаррани, Ҳошим Ҳошим, Жасим Алсалама, Аднан Алшираҳ, Аббос Аласфур, Юсуф Шабаан.

Ҳакам: Юди Нурчая (Индонезия)

Энди 3 май куни Ўзбекистон ОТЖ мусобақа мезбони Индонезияга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.

03.05.2018 Индонезия - Ўзбекистон 17:30

Манба: www.the-uff.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «PSSI-2018». Ўзбекистон ОТЖ иккинчи ўйинда мағлубиятдан зўрға қутилиб қолди