
«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ журналистлар талқинига кўра, Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда мерсисайдликлар расмий сайти хабар тарқатди.
Манбага кўра, овоз бериш жараёнларида 400дан ортиқ Футбол журналистлари ассоциацияси аъзолари овоз беришган. Салоҳ бу борада энг яқин таъқибчиси «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйнени 20та овозга ортда қолдирган. Учинчи ўринни «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Салоҳ Профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Жорий мавсумда 25 ёшли мисрлик футболчи АПЛ доирасидаги 34 учрашувда майдонга тушиб, 31 голга муаллифлик қилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.