«Рома» жамоасига қарши ЕЧЛ ярим финал баҳсидан олдин «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ўз шогирдларига «омадсизларни ҳеч ким эсламайди» деб огоҳлантирди.
«Ўйлайманки, одамлар ярим финалдаги омадсизлар билан қизиқмайди, худди шу нарса финалдаги каби. Футболда ҳам ҳаётдаги каби, агар сен мағлуб бўлишга тайёр бўлмасанг – ғалаба қозона олмайсан.
Агар бизнинг жамоа финалга йўл олса, шунинг ўзи ҳам ажойиб натижа. Лекин бу биз орзу қилган ютуқ эмас, финалга чиққан жамоа ҳар доим нимадир кўпроқ нарса истайди.
Бизнинг ЕЧЛ да иштирокимиз кафолат қилинмаган эди, ўтиш ўйинларида иштирок этдик ва мен бундай йўл билан ярим финалгача етиб келган жамоани эслай олмайман. Йигитлар ўзларини ажойиб кўрсатишди.
Ушбу жамоа ҳали ҳам яхшироқ ўйин намойиш қила олади ва қўшимчасига янги ёш футболчиларни таклиф қиламиз. Чунки юқори савияда ўйнаш учун кўпроқ футболчи керак бўлади. Бир кун келиб барча совринларни қўлга киритган «Ливерпуль» жамоаси пайдо бўлади ва унга озгина бўлса ҳам аҳамиятимиз бўлишини умид қиламиз», - дейди Клопп The Telegraph нашрига.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди