21:04 / 06.05.2018
4 133

Суперлига. «Пахтакор» ўз уйида «Қўқон-1912»ни юта олмади

Суперлига. «Пахтакор» ўз уйида «Қўқон-1912»ни юта олмади
Бугун, 6 май санасида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тур баҳслари якунланади.

Кун тақвимидан икки ўйин ўрин олганди.

Уларнинг биринчиси Тошкентда «Пахтакор» ҳамда «Қўқон-1912» жамоалари ўртасида кечди. Беллашувда ҳисоб 16-дақиқада қўқонликлар томонидан очилди. Гол муаллифи Жавоҳир Сиддиқов. Иккинчи бўлимга келиб «Пахтакор»нинг бразилиялик легионери Тиаго Безерра гол уриб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Айни дамда 10-турнинг сўнгги ўйини Бухорода «Бухоро» ва Наманганнинг «Навбаҳор» жамоалари ўртасида бўлиб ўтмоқда.

Pepsi Суперлига

10-тур беллашувлари

6 май, якшанба


«Пахтакор» — «Қўқон-1912» 1:1
Голлар: Жавоҳир Сиддиқов 16, - 0:1. Тиаго Безерра 64, - 1:1.

«Пахтакор»: 25. Элдор Суюнов, 2. Акмал Шораҳмедов, 21. Камолиддин Тожиев, 8. Дилшод Раҳматуллаев (10. Жамшид Искандеров, 83), 9. Жалолиддин Машарипов, 11. Исмоил Гонсалвеш (22. Жасур Яхшибоев, 78), 18. Баҳром Абдураҳимов (20. Жасур Ҳакимов, 62), 28. Станислав Андреев, 29. Владимир Козак, 55. Марко Симич, 77. Тиаго Безерра.

«Қўқон-1912»: 1. Ўткир Юсупов, 7. Жамшид Ҳасанов (19. Суҳроб Бердиев, 81), 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сиддиқов (5. Ғиёс Комилов, 88), 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 95. Милан Спремо (18. Баҳодир Пардаев, 90).

Огоҳлантиришлар: Марко Милич 36, Исмоил Гонсалвеш 41, Марко Симич 83.

«Бухоро» — «Навбаҳор» 20:00

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. «Пахтакор» ўз уйида «Қўқон-1912»ни юта олмади