09:41 / 10.05.2018
3 931

Италия кубоги. "Ювентус" финалда "Милан"ни йирик ҳисобда енгди

Италия кубоги. "Ювентус" финалда "Милан"ни йирик ҳисобда енгди
2017/18 йилги Италия кубоги финал ўйини бўлиб ўтди. "Ювентус" ҳамда "Милан" ўртасида кечган учрашув туринликларнинг йирик ғалабаси билан якунланди – 4:0.

56-дақиқада Бенатия ҳисобни очган бўлса, 5 дақиқа ўтиб, Дуглас Коста орадаги фарқни 2 тага етказди. 64-дақиқада Бенатия ўз ҳисобига дубль ёзиб қўйди. 76-дақиқада "Милан" ҳужумчиси Калинич ўз дарвозасига киритиб, ўйиндаги сўнгги голни киритди.

"Ювентус" қаторасига 4-маротаба, умумий ҳисобда эса 13-бор Италия кубогини қўлга киритди. "Милан" эса ушбу мусобақада 5 маротаба ғолиб бўлган.

Ювентус – Милан 4:0

Голлар:
1:0 – 56 Бенатия, 2:0 – 61 Дуглас Коста, 3:0 – 64 Бенатия, 4:0 – 76, автогол Калинич.
Ювентус – Буффон, Куадрадо, Бардзальи, Бенатия, Матюиди, Асамоа, Хедира, Пьянич (Маркизио, 87), Дуглас Коста (Бернардески, 73), Дибала (Игуаин, 83), Манжукич.
Милан – Доннарумма, Бонуччи, Родригес, Калабрия, Романьоли, Бонавентура, Локателли (Монтоливо, 80), Чалханоглу, Кессиэ, Сусо (Борини, 68), Кутроне (Калинич, 62).
Огоҳлантиришлар: Дуглас Коста (61), Калабрия (73).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Италия кубоги. "Ювентус" финалда "Милан"ни йирик ҳисобда енгди