Pepsi Суперлига 12-туридан ўрин олган АГМК ва «Бунёдкор» жамоалари баҳси меҳмонларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан кейин «қалдирғочлар» устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этишди.
«Албатта, жуда оғир ўйин кечди. Шундай бўлишини билар эдик, чунки АГМК футболчилари жисмонан бақувват, қолаверса стандартларда жуда кучли ўйнайдиган жамоа. Ўз ўйин услубига эга. Лекин шунга қарамасдан туриб биз тайёргарлик кўрдик ва бунинг учун жуда ҳам қисқа 2 кунлик вақт бўлди. Шу нарса мени бироз ҳавотирга солаётган эди.
Йигитларга раҳмат айтаман, улар мен айтгандек ерлатиб тўп ошириш орқали чиройли комбинацион ўйин кўрсатишди. Мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман», - дейди Миржалол Қосимов.
Фурсатдан фойдаланиб, Миржалол Қосимов «Бунёдкор» клуби номидан бутун Ўзбекистон аҳлини кириб келаётган айём билан табриклаб ўтди.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди