Англия кубогининг финалида «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» билан куч синашди ва Лондонликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
«Уэмбли» стадионида кечган финал ўйинида номинал майдон эгалари Азарнинг 22-дақиқада пенальтидан киритган голи эвазига ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда «Манчестер Юнайтед» футболчилари кўпроқ ҳужум қилишди ва «Челси» қарши ҳужумда ўз омадини синади.
Киритилган голдан кейин эса Жозе Моуринью майдонга яна икки ҳужумчи тушириб катта босим уюштирди. Бироқ «Челси»нинг тартибли ҳимояси ва Тибо Куртуанинг ҳаракатлари туфайли гол кирита олмади. Антонио Контенинг балки сўнгги ўйинида «Челси» Англия кубогини қўлга киритди.
Англия Кубоги Финал
«Челси» - «Манчестер Юнайтед» 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1-0 Азар (п) 22.
«Челси» - Куртуа, Аспиликуэта, Кэйхилл, Рюдигер, Мозес, Азар (Виллиан, 90), Фабрегас, Канте, Бакайоко, Алонсо, Жиру (Мората, 89).
«Манчестер Юнайтед» - Де Хеа, Джонс (Мата, 87), Смоллинг, Валенсия, Янг, Погба, Матич, Лингард (Марсьяль, 73), Эррера, Санчес, Рэшфорд (Лукаку, 73).
Огоҳлантиришлар: Джонс (21), Валенсия (58), Куртуа (90).
Манба: www.uff.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди