
Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот чоғида Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоевни Москвада 14 июнь куни бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берган.
«Давлат раҳбарларининг суҳбати чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Россия раҳбари Нурсултон Назарбоевни 2018 йилги жаҳон чемпионатининг Москвада ўтказиладиган очилиш маросимида иштирок этишга таклиф қилди», дейилган хабарда.
Жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлга қадар бўлган муддатда Россиянинг 11 шаҳрида ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар