date
views 2 825

Умид Аҳмаджонов Facebook’да ўз саҳифасини очди

Умид Аҳмаджонов Facebook’да ўз саҳифасини очди
Бугунги кунда кўпгина сиёсий арбоблар, машҳурлар, амалдорлар халқ билан яқин бўлиш, рўй бераётган воқеликлар билан яқиндан танишиб бориш мақсадида ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларига эгалар.

Хабар бериб ўтганимиздек, кеча Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг виртуал қабулхонаси очилганди. Бугун эса Facebook’да унинг расмий саҳифаси ишга тушди.

Миллий олимпия қўмитаси раҳбари у ердаги илк постини ёзар экан, ушбу саҳифа спорт мухлислари, спорт оиласи вакиллари учун ўзига хос ахборот майдони бўлишига умид қилишини маълум қилди.

Ушбу ҲАВОЛАГА ЎТИШ орқали МОҚ раҳбарининг саҳифасига обуна бўлишингиз мумкин.

Манба: www.olympic.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умид Аҳмаджонов Facebook’да ўз саҳифасини очди