00:32 / 11.06.2018
4 087

Миср терма жамоаси Чеченистонга етиб келди (фото)

Миср терма жамоаси Чеченистонга етиб келди (фото)
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Россиядаги жаҳон чемпионатига ташриф буюрган Миср терма жамоасини кутиб олди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Бугун Миср терма жамоаси Грознийга келди. Жамоа мусобақа вақтида шу ерда машғулот ўтказади ва истиқомат қилади.

"Грозний меҳмонларни самимий ва тантали кутиб олишди. Кузатиш йўлларидаги катта баннерларда саломлашиш сўзлари бор. Россияга хуш келибсиз!", – дея ёзган Қодиров ўзининг Телеграмдаги каналида.

Шунингдек, у Муҳаммад Салоҳнинг ташрифидан хурсанд эканини айтган.

Фото: ВКонтакте/Рамзан Кадиров
"Футбол мухлислари Салоҳнинг тикланаётгани ва жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи эканидан жуда хурсанд", – дея қўшимча қилган.

Сўнг Чеченистон раҳбари Мисрнинг "Ахмат-Арена"да ўтган очиқ машғулотига ташриф буюрди.
"Жаҳон чемпионатида биринчи навбатда Россия терма жамоасига мухлислик қиламиз, қўшимча тарзда эса – Мисрга", – деди Қодиров журналистлар билан суҳбатда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миср терма жамоаси Чеченистонга етиб келди (фото)