13:26 / 14.06.2018
5 173

Олимлар Жаҳон чемпионати ғолиби ким бўлишини башорат қилишди…

Олимлар Жаҳон чемпионати ғолиби ким бўлишини башорат қилишди…
Германия ва Бельгия олимлари футбол бўйича жаҳон чемпионати мутлақ ғолибини ҳалитданоқ башорат қилишибди. Улар математик олимлар бўлиб, мураккаб формулалардан фойдаланган ҳолда махсус тадқиқот ташкил этишди.

Бундан ташқари, олимлар чемпионат билан боғлиқ 100 мингга яқин вариантларни ўрганиб чиқишди. Бу ҳар бир мамлакат ялпи ишлаб чиқариш даражаси, миллий терма жамоалар рейтинги, аҳолиси, футболчиларнинг ўртача ёши, ўйинчилар сони ва ҳоказолардан иборат бўлди. Албатта, бу тадқиқот давомида 2002 йилдан кейинги барча жаҳон чемпионатлари қайта таҳлил этилди.

Натижа шундай бўлдики, 2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати ғолиби сифатида Испания термаси эътироф этилди. Бу жамоанинг чемпионатдаги ғалабаси учун деярли 18 фоиз имкон борлиги аниқланди. Кейинги имкониятлар Германия, Бразилия термаларига насиб этди. Фақат бу ерда Бразилия терма жамоасининг мутлақ ғалабаси учун имконият 12 фоизга тенглиги мутахассисларни бироз ўйлантириб қўйди. Нима бўлганда ҳам бу омад. Худо насиб қилган жамоа албатта чемпионат ғолиблигини қўлга киритади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Олимлар Жаҳон чемпионати ғолиби ким бўлишини башорат қилишди…