11:57 / 17.06.2018
5 079

ЖЧ—2018. Бугунги ўйинлар: Германия—Мексика, Бразилия—Швейцария, Коста-Рика—Сербия

ЖЧ—2018. Бугунги ўйинлар: Германия—Мексика, Бразилия—Швейцария, Коста-Рика—Сербия
Бугун, 17 июнь санасида Россияда ўтаётган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатининг 1-тури давом эттирилади.

Кун тақвимидан учта ўйин ўрин олган.

Куннинг дастлабки ўйини «E» гуруҳидан ўрин олган Коста-Рика ва Сербия терма жамоалари ўртасида кечади. Беллашув 17:00 да бошланиши белгиланган.

Фото: ФИФА
Мазкур гуруҳнинг иккинчи ўйини эса мундиал фаворитларидан бири сифатида эътироф этилаётган Бразилия ҳамда Швейцария терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур ўйин эса тунда, 23:00 да бошланиши белгиланган.

Фото: ФИФА
«F» гуруҳининг дастлабки ўйинида амалдаги Жаҳон чемпиони Германия Мексика қарши кураш олиб боради. Бу учрашув эса 20:00 да бошланади.

Барча ўйинлар UzReport ҳамда Futbol-TV телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Жаҳон Чемпионати
«E» гуруҳи, 1-тур беллашувлари


17 июнь, якшанба

Коста-Рика — Сербия 17:00
Бразилия — Швейцария 23:00

«F» гуруҳи

Германия — Мексика 20:00

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2018. Бугунги ўйинлар: Германия—Мексика, Бразилия—Швейцария, Коста-Рика—Сербия