18:56 / 18.06.2018
3 407

Ўзбекистон ОТЖ Туркияда дастлабки машғулотни ўтказди

Ўзбекистон ОТЖ Туркияда дастлабки машғулотни ўтказди
Шу йилнинг август-сентябрь ойларида Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга йўл олгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Терма жамоамиз вакиллари Туркиянинг Картепе шаҳрига етиб бориб, у ерда дастлабки машғулотларни ўтказишга ҳам улгуришди. Дастлабки машғулотлар парвоздан кейин футболчиларнинг жисмоний жиҳатдан тикланишига қаратилди. Шунингдек, олимпия терма жамоаси аъзолари тўп билан ишлаш машқларини ҳам олиб боришди.

Режага кўра ушбу ўқув-машғулот йиғини 29 июнга қадар давом этиб, футболчиларимиз йиғин давомида бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдигаа Осиё ўйинларида ижобий натижа кўрсатиш билан бир қаторда 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон ОТЖ Туркияда дастлабки машғулотни ўтказди