18:57 / 19.06.2018
5 282

Моуриньо Россия - Миср учрашувида қандай ҳисоб бўлишини айтди

Моуриньо Россия - Миср учрашувида қандай ҳисоб бўлишини айтди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Россия терма жамоасининг Мисрга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи 2-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.
- "А" гуруҳидан Россия ва Уругвай плей-оффга чиқишини башорат қилган эдингиз...
- Улар вазифани деярли уддалашди. Россияга Миср билан дуранг бўлса бас. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланса керак.

- Сиз жаҳон чемпионатида 5 кун ишладингиз. Таассуротлар қандай?

- Москвада атмосфера ажойиб, турли мамлакатлардан минглаб инсонлар келган, ҳаво ажойиб. RT (Russia Today) студияси - энг яхшиларидан бири.
Бу мен учун ажойиб тажриба. Бироқ энди дам олиб, ўз ишларим билан шуғулланишим керак. Бироқ ярим финал ва финал учун RTга қайтаман - дейди мураббий.

Россия - Миср учрашуви бугун Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо Россия - Миср учрашувида қандай ҳисоб бўлишини айтди