07:30 / 20.06.2018
2 785

Россия Мисрни ишончли ҳисобда енгди ва плей-офф масаласини ҳал қилди (видео)

Россия Мисрни ишончли ҳисобда енгди ва плей-офф масаласини ҳал қилди (видео)
Бироз аввал Санкт-Петербургдаги марказий стадионда Россия ва Миср терма жамоалари жаҳон чемпионатининг 2-тур учрашувларини бошлаб беришди.

Баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади, лекин иккинки 45 дақиқалик голлар шоусига айланиб кетди. Дастлаб мисрликлар сардори ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Шундан кейин қисқа фурсат ичида Денис Черишев ҳамда Артём Дзюба ҳам бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Бу голларга рақиб етакчиси Муҳаммад Салаҳ 1 гол билан жавоб бера олди холос. Шу тариқа Россия терма жамоаси нимчорак финал масаласини деярли ижобий ҳал қилди.

Россия – Миср 3:1

Голлар:
1:0 – 47, автогол Фатхи, 2:0 – 59 Черишев, 3:0 – 62 Дзюба, 3:1 – 73, пенальти Салах.

Россия:
Акинфеев, Фернандес, Кутепов, Игнашевич, Жирков (Кудряшев), Газинский, Зобнин, Самедов, Головин, Черишев (Кузяев), Дзюба (Смолов).

Миср: Эл-Шенави, Фатхи, Габр, Хегази, Абдель-Шафи, Эл-Ненни (Уарда), Хамед, Салах, Эл-Саид, Трезеге (Собҳи), Мухсин (Қаҳраба).

Ушбу учрашувда урилган голларни ва учрашувда юзага келган энг қизиқарли лавҳаларни қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россия Мисрни ишончли ҳисобда енгди ва плей-офф масаласини ҳал қилди (видео)