
Испан нашрлари Мадриднинг “Реал” клуби янги бош мураббийи Хулен Лопетеги билан тузилган шартнома шартларини маълум қилди.
Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи “Сантьяго Бернабеу”да йилига 6 млн евро маош олади. Бу миллий терма жамоадагига нисбатан икки баравар кўп дегани.
Эслатиб ўтамиз, Лопетеги “Реал” билан келишувга эришганлиги сабабли ЖЧ-2018 стартига бир кун қолганида лавозимидан озод қилинган. Лопетеги қўл остида испанлар икки йил ичида 20 ўйин ўтказиб, бирор марта мағлубиятга учрамади. 14 ғалаба, 6 дуранг.
Ҳозирда Испания терма жамоасини Фернандо Йерро бошқармоқда. Икки турдан сўнг жамоа Португалия термаси билан гуруҳда етакчилик қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар