01:03 / 23.06.2018
3 596

ЖЧ-2018. Швейцария Сербия устидан иродали ғалабани қўлга киритди

ЖЧ-2018. Швейцария Сербия устидан иродали ғалабани қўлга киритди
ЖЧ-2018 мусобақаси "Е" гуруҳи 2-тур учрашувидан ўрин олган Сербия ҳамда Швейцария терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. «Калининград» стадионида бўлиб ўтган ўйинда Швейцариянинг қўли баланд келди.

Учрашув кескин курашлар остида бошланди ва бўлим дебюти серблар учун омадли келди. 5-дақиқада Душан Тадич ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, у ерда Александр Митрович боши билан дарвозани ишғол қилди. Голдан сўнг ҳам кичик устунлик Сербия вакилларида бўлди.

Шунингдек, иккинчи бўлим ҳам сербияликларнинг ҳужумлари билан бошланганди, аммо гол уриш швецарларга насиб қилди. 52-дақиқада Гранит Жака ҳимоячиларга тегиб қайтган тўпга жарима майдони ташқарисидан тўхтатмасдан зарба бериб, мувозанатни тиклади.

Учрашув сўнггида Швейцария қарши ҳужумдан унумли фойдаланди: дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Жердан Шакири жамоасига ғалаба олиб келган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, Швейцария ўз очколарини 4тага етказиб олди ва Бразилия билан бир хил очко тўплаган ҳолда гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Сербияда эса уч очко бор ва улар сўнгги турда Бразилияга қарши ўйин ўтказадилар. Швейцария эса Коста-Рика билан ўйнайди.

ЖЧ-2018
"Е" гуруҳи

Сербия – Швейцария 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар:
1:0 – 5 Митрович, 1:1 – 52 Джака, 1:2 – 90 Шакири.

Сербия – Стойкович, Миленкович, Коларов, Иванович, Тошич, Миливоевич (Радонич, 81), Матич, Милинкович-Савич, Тадич, Костич (Ляйич, 65), Митрович.

Швейцария – Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер, Аканджи, Бехрами, Джака, Джемаили (Эмболо, 73), Шакири, Цубер (Дрмич, 90), Сеферович (Гавранович, 46).

Огоҳлантиришлар: Милинкович-Савич (33), Миливоевич (39), Матич (45), Митрович (87), Шакири (90).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018. Швейцария Сербия устидан иродали ғалабани қўлга киритди