19:07 / 24.06.2018
3 277

ЖЧ–2018. Англия Панамани 6:1 ҳисобида таслим қилди (видео)

ЖЧ–2018. Англия Панамани 6:1 ҳисобида таслим қилди (видео)
ЖЧ–2018 турнири G гуруҳи 2-туридан ўрин олган Англия ва Панама терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди.

Қизиқарли кечган беллашувда англияликлар 6:1 ҳисобида зафар қучишди. Мазкур беллашувда Харри Кейн хет-трик қайд этган бўлса, ҳимоячи Жон Стоунз дубль муаллифига айланди. Яна битта голни Жесси Лингард киритди.

Панама таркибида Филипе Балой битта жавоб голини урди. Айнан мана шу гол Панама учун ЖЧ тарихидаги илк гол сифатида қайд этилди.

Шу тариқа Англия терма жамоаси муддатидан аввал ЖЧ–2018 плей-офф босқичига чиқди. Сўнгги турда Англия термаси Бельгия билан гуруҳдаги биринчи ўрин учун курашади.

ЖЧ–2018 турнири
G гуруҳи, 2-тур
24 июнь, якшанба

Англия – Панама 6:1 (5:0, 1:1)

Голлар:
Жон Стоунз (8, 40), Харри Кейн (22-пен, 45-пен, 62), Жесси Лингард (36) – Филипе Балой (78)

Огоҳлантиришлар: Лофтус-Чик (23) – Армандо Купер (10), Фидель Эскобар (45), Микаэль Мурильо (72)

Англия: Пикфорд, Уолкер, Стоунз, Магуайр, Триппиер (Роуз, 70), Янг, Лингард (Делф 63), Хендерсон, Лофтус-Чик, Кейн (Варди, 63), Стерлинг.

Панама: Пенедо, Мурильо, Эскобар, Р.Торрес, Дэвис, Гомес (Балой, 69), Баркенас (Арройо, 69), Купер, Годой (Авила, 62), Ж.Родригес, Перес.

Мазкур учрашувнинг қисқача таҳлили ва киритилган голларни қуйидаги ҲАВОЛА орқали томоша қилишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ–2018. Англия Панамани 6:1 ҳисобида таслим қилди (видео)