23:04 / 24.06.2018
3 420

Япония Сенегал билан дуранг қайд этди ва гуруҳда 1-ўринга чиқиб олди (видео)

Япония Сенегал билан дуранг қайд этди ва гуруҳда 1-ўринга чиқиб олди (видео)
ЖЧ-2018 H гуруҳи 2-турида Япония терма жамоаси «Екатеринбург-Арена» стадионида Сенегал билан куч синашди. Жуда ҳам шиддатли кечган баҳсда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувга ҳар икки жамоа вакиллари юқори кайфиятда ва ҳисобида 3 очко билан келишди. Япония ҳам Сенегал ҳам учрашувни кучли бошлашди. Биринчи голни Сенегал термаси етакчиси Мане 11-дақиқада киритди. Орадан 23 дақиқа ўтиб японлар орадаги фарқни йўққа чиқаришди, гол муаллифи Инуи. Жамоалар шу ҳисоб билан танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлимда ҳам биринчиси каби Африка вакиллари осиёликларни ранжитишди Ваге 71-дақиқада тўп киритиб яна жамоасини олдинга олиб чиқди. Заҳирадан майдонга тушган Кейсуки Хонда 78-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар шу тариқа ўйинни якунлашди ва 1 очкодан жамғариб плэй-оффга имкониятларини яхшилаб олишди.

Учрашувнинг қисқача тафсилотлари ва урилган голларни қуйидаги ҲАВОЛА орқали томоша қилишингиз мумкин.

Япония – Сенегал 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар:
0:1 – 11 Мане, 1:1 – 34 Инуи, 1:2 – 71 Ваге, 2:2 – 78 Хонда.

Япония
– Кавасима, Йосида, Нагатомо, Сакаи, Седзи, Сибасаки, Хасебе, Кагава (Хонда, 72), Харагути (Окадзаки, 75), Инуи (Усами, 87), Осако.

Сенегал – Ндиай, Сане, Ваге, Сабали, Кулибали, Ндиайе (Ндойе, 81), Гуйе, Сарр, Ндиайе (Куяте, 65), Мане, Ньянг (Диуф, 86).

Огоҳлантиришлар: Ньянг (59), Инуи (68), Сабали (90), Ндойе (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Япония Сенегал билан дуранг қайд этди ва гуруҳда 1-ўринга чиқиб олди (видео)