
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Россиядаги ЖЧ-2018да RT телеканалида эксперт бўлиб фаолият юритмоқда. Мутахассис Россия ва Уругвай ўртасидаги баҳсга ўз фикрини билдириб ўтди. Ўйин бугун Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади. 3-турда бир гуруҳдан жой олган жамоалар ўйинни бир вақтда бошлашади.
«Кураш юқори даражада бўлиши мумкин. Мезбонлар томонида мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бўлади, лекин уругвайликлар техник, тез, чиройли ва эҳтиросли ўйин кўрсатиши ҳам мумкин. Учрашув жуда қизиқарли бўлиши мумкин», - дейди Моуриньо.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар