
Нигерия терма жамоаси бош мураббийи Гернот Рор ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Аргентина билан учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мессини ҳамма яхши кўради, унинг ўйинидан барча: мен ҳам ва менинг жамоам ҳам баҳра олади. Лекин гап бу ерда унинг сўнгги ўйинида эмас, гап плэй-офф босқичига чиқишимиз лозим. Футболда раҳм ва ачиниш деган нарса йўқ. Биз шу футболчини жуда ҳам яхши кўрсак ҳам унга совға қилиш истагида эмасмиз. Биз Аргентинанинг Исландия, Хорватия билан ўйинларини кўрдик: улар яхши ишлашди, унга кўп вазиятларда омад етишмади, масалан дарвозабон пенальтини қайтариб қолди.
Аргентина бизга қарши ўйинда босим остида ўйнаши бизга кўмак бериши мумкин. Зеро муҳим ўйинларда баъзи футболчилар хатога йўл қўйган. Ҳамма ҳам кейинги босқичга чиқишни истайди. Хорватияга қарши ўйин олидидан ҳам айтган эдик: уларда тажриба бор, биз эса жуда ҳам ёшмиз. Бироқ ўйинда бу асосий жиҳат эмас. Жисмоний тайёргарлик, ташкилий ишлар, тартиб-интизом – айнан шулар натижани тақдим қилади», - дейди Рора.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар