Бугун, 28 июнь санасида футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати «G» ҳамда «H» гуруҳларида ҳам 3-тур ўйинларига якун ясалади.
Куннинг дастлабки икки учрашуви «H» гуруҳи жамоалари ўртасида ўтказилади.
Унга кўра Япония терма жамоаси Польша билан беллашса, Сенегал эса гуруҳдан чиқиш учун Колумбия билан кураш олиб боради.
Иккала учрашув ҳамда Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.
Айни дамда «H» гуруҳида Япония ҳамда Сенегал ҳисобида бир хил—4 очкода мавжуд бўлса, Колумбияда 3 очко бор. Польша эса икки ўйинда кетма-кет ютқазиб, мундиални муддатидан аввал тарк этиб бўлган.
Скриншот: ФИФА
«G» гуруҳи жамоалари эса 3-тур ўйинларини тунги 23:00 да бошлайди.
Мазкур гуруҳда деярли ҳамма нарса ҳал бўлиб улгурган. Яъни, Англия ва Бельгия муддатидан аввал кейинг босқичга чиққан. Фақат бугун улар ўзаро баҳсда гуруҳ ғолиби номига аниқлик киритиб беради.
Панама ҳамда Тунис термалари эса шунчаки расмиятчилик учун майдонга чиқади.
Айни дамда «G» гуруҳида Англия ҳамда Бельгияда бир хил — 6 очкодан мавжуд. Панама ва Тунисда эса очко йўқ.
Скриншот: ФИФА
Маълумот учун агарда жамоалар очколари бир хил бўлиб қолса, унда регламент бўйича аввало тўплар нисбати, шунда ҳам тенглик бўлса, унда қайси жамоа кўпроқ гол урганига эътибор қаратилади. Бу борада ҳам тенг натижа қайд этилса, унда ўзаро ўйинлар инобатга олинади. Агарда шунда ҳам кўрсаткичлар тенг бўладиган бўлса, унда энг кам огоҳлантириш олган жамоа жадвалда юқори ўринга кўтарилади. Барча кўрсаткичлар тенг келадиган бўлса, унда ФИФА «кўр қуръа» орқали ғолибни аниқлаб беради.
Жаҳон Чемпионати
«H» гуруҳи, 3-тур беллашувлари
28 июнь, пайшанба
Япония—Польша 19:00
Сенегал—Колумбия 19:00
«G» гуруҳи, 3-тур беллашувлари
28 июнь, пайшанба
Англия—Бельгия 23:00
Панама—Тунис 23:00 “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?