Россияга қарши баҳсда Испания қироли ташриф буюради

Россияга қарши баҳсда Испания қироли ташриф буюради
Хабарингиз бор ЖЧ-2018нинг 1/8 финал босқичида Испания мезбон Россия терма жамоасига қарши кураш олиб боради.

Испания футбол федерацияси тарқатган хабарга кўра ушбу учрашувда “қизил фурия”ни қўллаб-қувватлаш учун шахсан мамлакат қироли Филипп VI ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, Испания – Россия ўйини 1 июль куни Москвадаги “Лужники” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар