Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги рақиблари маълум бўлди (фото)

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги рақиблари маълум бўлди (фото)
Хабарингиз бор, шу йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезияда Ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Мазкур Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақаларида Ўзбекистон ОТЖ ҳам қатнашади. Мусобақага тайёргарлик доирасида Равшан Ҳайдаров шогирдлари 17-29 июнь кунлари Туркиянинг Картепе шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик.

Бугун Ёзги Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақаларига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси “Б” гуруҳида Тайланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олди.
Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги рақиблари маълум бўлди (фото)

Манба: www.the-uff.com
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар