Россияда бўлиб ўтаётган мундиалнинг чорак финалига чиққанлар рўйхати унчалик ажабланарли эмас. Сабаби барча жуфтликларда юксак даражада ўйнайдиган ва ўртамиёна деб ҳисобланса-да, барибир яхши футбол кўрсатадиган терма жамоалар бор. Бу ҳақида беларуслик таниқли спорт шарҳловчиси Олег Дмитриев тўхталиб ўтди.
“Франция – Уругвай жуфтлигида тўп билан ишлаш бўйича муваффақият қозонган иккита турли мактаб бир-бирига дуч келади. Агар Уругвай – бу тўп назорати ва кескин қарши ҳужумлари билан ишончли ҳимоя бўлса, Франция тезлик ва ҳужумчиларнинг ажойиб ҳаракатларидир”, деди у.
Экспертнинг фикрича, Бразилия ва Бельгия жуфтлиги бир томондан “матчнинг бразилча нотекисликда олиб борилиши”, яъни гол урди, тезликни йўқотди, дам олди ва яна гол урди қабилида бўлса, бошқа томондан Япониянинг “оғзидан” ғалаба ошини тортиб олган бельгиялик пишиқ профессионаллардир. Улар бу ишни малака ва тактик схемаларсиз уддалай олмаган бўлар эди.
“Россия ва Хорватия жуфтлиги. Ҳа, хорватияликлар бу чемпионатда кучлироқ, бироқ Россия ўз ўйинини топишга интилмоқда ҳамда муваффақиятга эришаётир. Агар ўтган натижаларга қарайдиган бўлсак, ҳар икки жамоада ҳам мағлубият бор, шунинг учун кураш тенг бўлади”, дея қайд этди Дмитриев.
“Англия – Швеция жуфтлигига келсак, ёш инглизлар ўзига хосдек кўриняпти. Аммо Колумбияга қарши кечган баҳс жамоада ҳаракатлар ва шунчаки суратлар пайдо бўлганини кўрсатди. Агар Швеция қатъий мудофаага “ётиб” олмаса, инглизлар майдонда етакчи бўлишлари мумкин”, дея қўшимча қилди у.
Манба: Халқ сўзи “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)