
Футбол бўйича Испания терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.
Унда қайд қилинишича, “Барселона“ собиқ бош мураббийи Луис Энрике терма жамоанинг янги бош мураббийига айланган. Энрике федерация билан 2 йиллик шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ бошланишидан олдин терма жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги “Реал“ бош мураббийи этиб тайинлангани эълон қилинган ва бундай қарорни кутмаган мамлакат футболи раҳбарлари ЖЧ бошланишига бир кун қолганда уни лавозимидан озод қилганди. Терма жамоани мундиалда Фернандо Йерро вақтинчалик мураббий сифатида бошқарди.
Испания терма жамоаси ЖЧ-2018 мусобақаларида 1/8 финалга қадар етиб борди. Айнан шу босқичда терма жамоа Россияга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар