
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли ўз лавозимида қолади.
Аргентина матбуотининг хабар қилишича, мутахассис ва Аргентина футбол ассоциацияси президенти Клаудио Тапия ўртасидаги учрашувдан сўнг шу қарорга келинган.
58 ёшли мутахассис қўл остидаги жамоа ЖЧ-2018 1/8 финалига қадар етиб борди.
Ушбу турнирда Аргентина икки мағлубият, биттадан ғалаба ва дуранг қайд этди.
Сампаолининг терма жамоа билан амалдаги шартномаси беш йилга мўлжалланган. Ушбу келишув Америка Кубоги-2019 мусобақасидан сўнг бекор қилиниши мумкин.
Муддатидан олдин бекор қилинган шартнома учун АФА мутахассисда 8 млн евро миқдорида компенсация пули тўлашига тўғри келади.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар