23:22 / 18.07.2018
3 530

Суперлига. "Пахтакор" Навоийда сўнгги дақиқаларда мағлубиятни ғалабага айлантирди

Суперлига. "Пахтакор" Навоийда сўнгги дақиқаларда мағлубиятни ғалабага айлантирди
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди. 76-дақиқада Безерранинг қўпол хатосидан кейин тўп Иван Нагаевга келиб тушди. Ҳужумчи тўпни боши билан узоқ бурчакка йўналтирди. Суюнов тўпни нигоҳлари билан кузатиб қолди -1:0.

90-дақиқада Жасур Яхшибоев бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

90+4-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Безерра яқин масофадан қийинчиликсиз дарвозага йўллади - 1:2.

"Қизилқум" - "Пахтакор" 1:2

Голлар:
Иван Нагаев 76, - 1:0. Жасур Яхшибоев 90, - 1:1. Тиаго Безерра 90+4, - 1:2.

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Дониёр Усмонов (Алишер Саноев, 83), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Элдор Бойматов, Иван Нагаев (Неманья Йованович, 78), Салим Мустафоев (Акмал Рустамов, 63)
Захира: Эркин Жабборов, Гиорги Квесиешвили, Ҳумоюн Абдуалимов, Самандар Шодмонов, Артём Макосин, Миржалол Қосимов,

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмеов, Шерзод Аъзамов, Азим Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев (Жамшид Искандеров, 79), Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш, Владимир Козак, Марко Симич, Драган Черан (Игорь Сергеев, 69), Тиаго Безерра
Захира: Александр Лобанов, Жаҳонгир Аҳмадов, Егор Кримец, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев, Жасур Яхшибоев, Фаррух Сайфиев,

Огоҳлантиришлар: Эркин Бойдуллаев 37, Дилшод Раҳматуллаев 67, Марко Симич 90.

Манба: Championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Пахтакор" Навоийда сўнгги дақиқаларда мағлубиятни ғалабага айлантирди