09:55 / 19.07.2018
3 519

Шота Арвеладзе: "Навоийда ўйнаш доим оғир"

Шота Арвеладзе: "Навоийда ўйнаш доим оғир"
"Қизилқум" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.
"Ўйинни жуда ҳам секин бошладик. Рақиб ҳам кўпроқ тўпни назорат қилди. Биз мана шундай голни кутгандик. Рақибларда кўп имконият бўлди, дарвозабонимиз қутқарди. Охирги 15 дақиқада ўйинга қайтдик. Бу чиройли ғалаба бўлди. "Қизилқум"га кейинги учрашувда омад тилайман.

Биз агрессив ўйнамадик, ўтказилган голни ўзимиз олиб келдик. Навоийда ўйнаш доим оғир. Ўтган мавсумда бу ерда дуранг ўйнагандик. Майдон энг яхшиларидан бири, стадиондаги муҳит ҳам ажойиб бўлди. Футбол кўриш учун келган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Уларнинг севимли жамоаси ғалаба қозона олмаган бўлса ҳам, қандайдир драмани кўришди", - дейди Шота Арвеладзе.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: "Навоийда ўйнаш доим оғир"