11:30 / 23.07.2018
3 942

Далич таклифлар ҳақида: "Мен дунёнинг иккинчи мураббийиман. 5 млн. долларлик маош кам"

Далич таклифлар ҳақида: "Мен дунёнинг иккинчи мураббийиман. 5 млн. долларлик маош кам"
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич миллий жамоадаги ишига изоҳ берди. Биласизки, Хорватлар ЖЧ-2018 финалига етиб боришди ва ҳал қилувчи баҳсда Францияга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишди.

"Хорватия терма жамоаси футболчиларига уларни футбол ўйнашга ўргатадиган инсон керак эмас эди. Уларга ишонч берадиган, тактикани тушунтирадиган, вақт ажрата оладиган одам шарт бўлган. Футболчилар мени катта натижага эриша оладиган мураббий сифатида қабул қилишди.

Лука Модрич клуб билан ҳамма нарсага эришди, аммо терма жамоа билан ҳеч нарсага. Мен уларга ишонишимни, қадамба-қадам муваффақиятга эришишимизни айтдим. Улар менга тезда ишонишмагандир, аммо Нигерия билан баҳсда ҳаммаси ўзгарди.

Шартнома бўйича яна 2 йил ишлашим керак ва мен бу муддат жамоада қолишим мумкин эди, аммо АҚШдаги баҳорги турдан сўнг кетишимни айтганман. Ҳаётида бир-икки марта тўп тепган одамлар тақдиримни ҳал қилишларини истамайман. Эркинман ва мен билан ўйнашишларига йўл қўймайман.

Осиё клублари йилига 5 млн. доллар таклиф қилишяпти? Бу сизга ёқадими ёки йўқ, аммо мен жаҳоннинг иккинчи рақамли мураббийиман. Бундай мураббий учун 5 млн. доллар кам. Пул ҳаммага керак, аммо бу ҳаётимдаги асосий мотивация эмас" - дейди Далич.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Далич таклифлар ҳақида: "Мен дунёнинг иккинчи мураббийиман. 5 млн. долларлик маош кам"