15:50 / 01.08.2018
2 996

«Рома» «Барселона» устидан иродали ғалабага эришди (видео)

«Рома» «Барселона» устидан иродали ғалабага эришди (видео)
Кеча, 31 июль куни Халқаро чемпионлар кубогида навбатдаги учта баҳс бўлиб ўтди. «МЮ» - «Реал» ҳамда «Тоттенҳэм» - «Милан» баҳслари ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Кечаги куннинг сўнгги учрашуви Техасда «Барселона» ва «Рома» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ўйин голларга бой тарзда кечиб, 4:2 ҳисоби билан римликлар фойдасига якун топди.

6-дақиқадаёқ ҳисоб очилди: Рафинья ажойиб комбинацияни голга айлантирди. Танаффусга қадар «Рома» сафидан Ал-Шаарави тўп киритиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Иккинчи бўлим бошида «Барселона» яна ҳисобда олдинга чиқиб олди: каталонияликларнинг янги хариди Малком жамоадаги илк голини урди.

Испанлар икки марта ҳисобда олдинда борган бўлса-да, ўйиннинг сўнгги 7 дақиқасида 3та гол киритишни уддалаган итальянлар уларни таслим этди.

Халқаро Чемпионлар кубоги - 2018
Арлингтон. «Ковбойлар» стадиони

"Барселона" - "Рома" - 2:4 (1:1)
Голлар:
Рафинья, 6 (1:0). Ал-Шаарави, 35 (1:1). Малком, 49 (2:1). Флоренци, 78 (2:2). Кристанте, 83 (2:3). Перотти, 86 - пенальтидан (2:4).

"Барселона": Силлессен, Алейш Видаль (Табла, 46), Кукурелья (Миранда, 46), Марлон (Чуми, 46), Семеду (Куэнка, 62), Лангле (Паленсия, 63), Артур (Пуиг, 46), Серхи Роберто (Мончу, 46), Малком (Перес, 62), Рафинья (Кольядо, 62), Ал-Ҳаддоди (Руис, 46).

"Рома": Ольсен (Миранте, 46), Сантон (Кристанте, 61), Манолас (Жуан Жезус, 61), Маркано (Коларов, 76), Флоренци, Стротман (Шик, 61), Ло.Пеллегрини (Лу.Пеллегрини, 62), Де Росси (Пасторе, 66), Клюйверт (Перотти, 61), Жеко (Гоналон, 68), Ал-Шаарави (Фасио, 76).

Огоҳлантириш: Ло.Пеллегрини, 27. Алейш Видаль, 37. Манолас, 37.
[media=https://youtu.be/2DHqPiaQb8Q]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Рома» «Барселона» устидан иродали ғалабага эришди (видео)